Зеленский Макрон билан НАТО саммитига тайёргарликни муҳокама қилди
Олам
−
01 Май 2023
3641Украина Президенти Владимир Зеленский франциялик мавқедоши Эммануэль Макрон билан бир ой ичида иккинчи марта телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Зеленский ўз баёнотида айтиб ўтди.
“Биз Украина тинчлик формуласини қўллаб-қувватлашини мустаҳкамлаш учун бошқа халқаро ҳамкорлар билан ишлашни муҳокама қилдик. Муҳим халқаро тадбирлар арафасида позицияларни мувофиқлаштирдик ва икки томонлама мулоқот доирасидаги кейинги аниқ қадамлар бўйича келишиб олдик”, деган Украина Президенти.
Зеленскийнинг айтишича, Макрон билан суҳбат чоғида у Францияга Украинани ҳар томонлама ва самарали қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирган. Шунингдек, у Франция Президентига фронтдаги вазият ва унинг май-июнь ойларида ривожланиш истиқболлари ҳақида батафсил маълумот берган.
“Мен Украина мудофаа кучларининг устувор эҳтиёжларига алоҳида эътибор қаратдим. Жавоб беришнинг тезлиги ва ўзига хослиги жуда муҳим, бу бизнинг имкониятларимизни сезиларли даражада оширади. Биз Франциянинг Қуролли Кучларимизни кучли зирҳли пакетлар билан таъминлаганини қадрлаймиз”, дейди Зеленский.
Шунингдек, у суҳбат чоғида НАТОнинг Вильнюсдаги саммитига тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратиб, Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича қатъий ва аниқ қарорлар қабул қилиниши ва уни НАТОга таклиф қилиш тартибини бошлаш лозимлигини таъкидлаган.