Зеленский коррупцияни давлатга хиёнат билан тенглаштирмоқчи

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Олий Радасига (парламентига) уруш давридаги коррупцияни давлатга хиёнат билан тенглаштиришни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри хабар берди.

Давлат раҳбари бу ҳақда ўз интервьюсида маълум қилган. 

“Мен Украина қонунчиларига уруш давридаги коррупцияни хиёнат билан тенглаштириш бўйича таклифлар киритаман. Депутатлар бу қонунни қўллаб-қувватлайдими ёки йўқ билмайман. Лекин мен буни албатта таклиф қиламан”, деган Зеленский.

Сиёсатчининг айтишича, у бундай қарор жамиятда доимий равишда ишламаслигини яхши тушунади. Аммо уруш даврида янги қонун ёрдам бериши керак.

Маълумотларга кўра, тегишли қонун лойиҳаси келгуси ҳафтада парламентга юборилади.

Эслатиб ўтамиз, Украинанинг собиқ бош прокурори Виктор Шокин АҚШ Президенти Жо Байденни коррупцияда айблаганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция Зеленский интервью хиёнат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг