Зеленский Киев НАТОнинг “очиқ эшикларига” кира олмаслигини тан олди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Киевнинг НАТОга аъзо бўла олмаслигини тан олиш кераклигини айтди. 

“Украина НАТОга аъзо бўла олмаслиги аниқ. Биз буни тушунамиз, биз адекват одамлармиз. Кўп йиллар давомида биз гўёки очиқ эшиклар ҳақида эшитганмиз, лекин у ерга кира олмаслигимизни ҳам эшитганмиз. Бу ҳақиқат ва буни тан олиш керак”, деган у Бирлашган экспедиция кучлари давлатлари раҳбарларининг учрашувида. 

Янги форматлар 

Украина Президентининг таъкидлашича, Киевга Ғарб давлатлари билан ҳамкорликнинг янги форматлари ва алоҳида хавфсизлик кафолатлари керак. 

“Бизга ўзаро ҳамкорликнинг янги форматлари, янги қатъият зарурлигини таъкидлаймиз ва агар биз [НАТОнинг] очиқ эшикларига кира олмасак, унда қўлимиздан келган ва бизга ёрдам берадиган, ҳимоя қиладиган жамиятлар билан ишлашимиз керак, масалан, сизники каби. Ва алоҳида кафолатларга эга бўлиш учун биз ўзимизга, демак, сиз учун ҳам ишончли кафолатларга эга бўлишни истардик”, деган у. 

2014 йилда ташкил этилган, Бирлашган Қироллик бошчилигидаги Бирлашган Экспедиция кучлари доимий кучлар эмас. Унга иштирокчи давлатлар (Буюк Британиядан ташқари, Дания, Исландия, Латвия, Литва, Нидерландия, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Эстония) вақти-вақти билан қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Украина

Баҳолаганлар

729

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made