Зеленский хиёнатда айбланган УХХ раиси ўрнига янгисини тайинлади

Олам 6216
image

Украина Президенти Владимир Зеленский Василий Малюкни Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинлади. Тегишли фармон бугун, 18 июль куни давлат раҳбари сайтида эълон қилинди. 

“Украина Хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари Малюк Василий Василевич вақтинча Украина Хавфсизлик хизмати раиси вазифасини бажарсин”, дейилади ҳужжатда. 

Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Зеленский Бош прокурор Ирина Венедиктова ва Украина хавфсизлик хизмати раҳбари вазифасини бажарувчи Иван Бакановни ишдан олди. Украина Президенти аппарати раҳбари ўринбосари Андрей Смирнов Венедиктова ва Баканов ишдан бўшатилмаганини, балки тергов давомида ўз вазифаларидан четлаштирилганини тушунтирди.

Владимир Зеленский видеомурожаатида Украинада прокуратура, терговчилар ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан давлатга хиёнат ва “ҳамкорлик фаолияти” моддалари бўйича 651 та жиноий иш қўзғатилганидан сўнг УХХ раҳбари ва Бош прокурорни лавозимидан четлатганини айтди.

Бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алексей Симоненко Бош прокурор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Иван Баканов – Владимир Зеленскийнинг болаликдаги дўсти. У 2019 йил август ойидан буён УХХ раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. Июнь ойида “Politico” манбаларга таяниб, Украина Президенти уруш пайтида Херсонни йўқотгани учун УХХ раҳбарини алмаштирмоқчи эканини хабар қилган эди.

Ирина Венедиктова – Украина тарихидаги биринчи аёл Бош прокурор. У бу лавозимда 2020 йилнинг март ойидан бери ишлаб келаётганди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 135
Рейтинг: 2.9
t
×