Зеленский Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғини ҳам ишдан олди
Олам
−
22 июл 3082 1 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Андрей Гнатовни ҳам лавозимидан озод этиб, унинг ўрнига генерал-майор Игорь Скибюкни тайинлади. Бу ҳақда Зеленский ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
“Михайло Драпатий ва Евгений Хмара билан биргаликда Украина Қуролли кучлари Бош штабининг янги бошлиғи генерал-майор Игорь Скибюк бўлишига қарор қилдик. У катта тажрибага эга ҳарбий бўлиб, янги Бош қўмондон билан елкама-елка Украинани ҳимоя қилган”, деган Президент янги тайинловни изоҳлар экан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Бош вазир Юлия Свириденкони бир йил ишлаганидан сўнг лавозимидан озод этганди. Шунингдек, у давлатнинг энергетика компанияси раҳбарини Бош вазир лавозимига тавсия қилган.
Бундан ташқари, Зеленский урушнинг ҳал қилувчи босқичида Мудофаа вазири Михайло Федоровни ҳам ишдан олган. Шу билан бирга, Зеленский мамлакат Қуролли кучлари Бош қўмондони Александр Сирскийни лавозимидан озод этиб, унинг ўрнига генерал-майор Михайло Драпатийни тайинлаган.
Live
Барчаси