Зеленский Гутерришга Россиянинг ядровий шантажидан шикоят қилди

Олам 4473
image

Бу террор глобал ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, шунинг учун БМТ Запорожье АЭС хавфсизлигини таъминлаши, уни қуролсизлантириш ва рус қўшинларидан тўлиқ озод қилинишини таъминлаши керак. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 18 август куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан бўлиб ўтган учрашувда сўз очди. 

Зеленский ва Гутерриш “дон йўлаги” ва Россиянинг Запорожье атом электр станциясидаги ядровий шантажини муҳокама қилган. 

"Биз дон ташаббусини амалга оширишда мувофиқлаштиришни давом эттиришга келишиб олдик.  Уни ривожлантиришнинг мумкин бўлган йўналишлари, украиналикларни ноқонуний ва мажбурий депортация қилиш, ҳарбийларимиз ва шифокорларимизни асирликдан озод қилиш масалаларини муҳокама қилдик", дейди Зеленский. 

Унинг сўзларига кўра, суҳбатдошлар Россиянинг Запорожье АЭСдаги ядровий шантажи мавзусига алоҳида эътибор қаратган. 

"Босқинчининг бу қасддан террори глобал ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун БМТ ушбу стратегик объект хавфсизлигини, уни қуролсизлантириш ва рус қўшинларидан тўлиқ озод қилишни таъминлаши керак", деб таъкидлади Зеленский. 

Айни вақтда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам Львовда бўлиб турибди. Эрдўған, Зеленский ва Гутерриш иштирокида уч томонлама учрашув ўтказиш режалаштирилган. Йиғилишда Украина-Россия урушини дипломатия йўли билан тугатиш учун ташланиши мумкин бўлган қадамлар муҳокама қилинади.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 94
Рейтинг: 3
t
×