Украинага келаётган Эрдўғаннинг самолёти Польшага қўндирилди
Олам
−
18 Август 2022
14662Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бугун, 18 август куни Президент Владимир Зеленскийнинг таклифига биноан уруш давом этаётган Украинанинг Польша билан чегарадош шаҳри Львовга етиб борди.
Шуниси эътиборга моликки, Президент Эрдўғаннинг самолёти Польшанинг Жешув халқаро аэропортига қўнган. Уни Польша вилоят губернатори Радослав Виатр ва Туркиянинг Варшавадаги элчиси Женгиз Комил Фират томонидан кутиб олган. Эрдўған қуруқлик транспорти орқали Украинанинг Львов шаҳрига борди.
У Украинадаги учрашувлари доирасида Львовдаги Потоцкий саройида Украина Президенти Зеленский билан учрашди.
Сафар чоғида Туркия раҳбарига Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли, Энергетика ва табиий ресурслар вазири Фотиҳ Дўнмез, Миллий мудофаа вазири Ҳулуси Акар, Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Ваҳит Кириши, Савдо вазири Меҳмет Муш, Миллий разведка бошқармаси раҳбари Ҳакан Фидан, Президент маъмурияти билан алоқалар бўйича бўлим бошлиғи Фаҳреттин Алтун, Президент матбуот котиби Иброҳим Калин, Президент маъмурияти мудофаа саноати бўлими раҳбари Исмоил Демир, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси расмий вакили Умар Челик ва “Baykar Makina” бош директори Ҳалук Байрактар ҳаҳроҳлик қилмоқда.
LiveБарчаси