Зеленский Ғарбнинг ёрдами Украина учун етарли бўлмаётганидан нолиди
Олам
−
17 Июнь
4993Украина Россия билан урушда ғалаба қозониши учун Ғарб давлатларининг ёрдами ҳали этарли эмас. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский Швейцариядаги тинчлик саммити якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилган.
“Ёрдам бор. Жиддий пакетлар бор. Ютиш учун етарлими? Йўқ”, дейди Зеленский.
Шунингдек, Зеленский ёрдам кечикаётганини ҳам таъкидлади ва Украина учун зарур бўлган ушбу қўллаб-қувватловчи пакетлар яқин келажакда кучайтириладими, деган саволга жавобан, унинг маъмурияти мазкур масала устида ишлар олиб бораётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта G7 давлатлари Украинага камида 50 миллиард доллар кредит бериш бўйича кредитлаш тизимини келишиб олдилар.
Бундан ташқари, 2022 йил февралида Россия ва Украина ўртасидаги можаро бошланганидан буён Вашингтон Киевнинг асосий қўллаб-қувватловчиси бўлиб, унга аллақачон 113 миллиард долларга яқин ҳарбий, иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатган.
LiveБарчаси