Зеленский G20 саммитида иштирок этади

Олам 8601
image

Жорий йилнинг 15-16 ноябрь кунлари Индонезияда G20 нинг (йирик иқтисодиётли 20 та давлат) навбатдаги саммити бўлиб ўтади. Украина Президенти Владимир Зеленский катта эҳтимол билан G20 саммитида онлайн тарзда иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 8 ноябрь куни давлат раҳбарининг матбуот котиби Сергей Никифоров маълум қилди.

Унинг эътроф этишича, Зеленский саммитда қайсидир форматда иштирок этади. Эҳтимол, бу онлайн формат бўлиши мумкин. Президент матбуот котиби вазиятга бундан ортиқ аниқлик кирита олмаслигини айтаган.

Аввалроқ, Украина етакчиси Россия Президенти Владимир Путин Индонезияга борадиган бўлса, у саммитга келмаслигини айтган эди. Ҳозирча Кремль расман тасдиқламаган бўлса-да, Путиннинг Индонезияга келиши кутилмоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 366
Рейтинг: 3
t
×