Зеленский фон дер Ляйен билан учрашди (видео)
Олам
−
09 Май 2023
4684Украина Президенти Владимир Зеленский ўз қароргоҳида Киевга келган Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.
“Энди 9 май Европа Иттифоқида ҳам, Украинада ҳам “Европа куни” бўлади. Бугун биз Киевда учрашяпмиз, чунки Киев Европа кунини нишонлаш учун энг зўр жой”, дея изоҳ қолдирган Зеленский Еврокомиссия раҳбари билан учрашуви тасвирланган видео остида.
Урсула фон дер Ляйен эса Зеленский билан бўлиб ўтган учрашувда Европа Россияга нисбатан чекловчи чораларни четлаб ўтиш амалиётини енгиб ўтишга қаратилган янада кўпроқ санкциялар қўйишига ваъда берган. Унинг айтишича, Европа Комиссияси Путиннинг “уруш машинаси” ва уни молиялаштиришни тўхтатиш учун қўлидан келган барча ишни қилишда давом этмоқда.
“Европа комиссияси Россияга қарши янги санкциялар жорий этишда давом этиш ниятида”, деган у янги чекловлар мавжуд чекловларни четлаб ўтишга тўсқинлик қилишга қаратилганлигини яна бир бор таъкидлаб.
Унинг сўзларига кўра, санкциялар тўпламининг 11-пакетига экспорти тақиқланган маҳсулотларнинг янги номлари қўшилган ва санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш учун янги восита таклиф қилинган.
“Биз Россия ва учинчи давлатларнинг санкцияларимизни четлаб ўтувчи “соя” тузилмаларини тақиқлашни таклиф қиламиз”, деган Урсула фон дер Ляйен.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь