Зеленский Эрдўған билан учрашиш учун Истанбулга келяпти

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина президенти Владимир Зеленский Вильнюсдаги НАТО саммити олдидан Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиш учун Туркияга боришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Sabah” газетаси хабар берди.  

Нашрнинг ёзишича, уларнинг учрашуви Истанбулда бўлиб ўтади. Бироқ учрашув санаси маълум эмас. Учрашув таклифи билан Зеленскийга Эрдўған чиққан. 

“Habertürk” нашрининг ёзишича, Зеленскийнинг ташрифи эртага, 7 июлга режалаштирилган. 

Музокараларнинг асосий мавзуларидан бири 17 июлда тугайдиган дон битими атрофидаги вазият бўлиши кутилмоқда. 

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, ташриф дастуридан етакчилар ўртасидаги икки томонлама музокаралар ва делегациялар доирасидаги алоқалар ўрин олган. Асосий мавзулар Россия-Украина можароси зонасидаги вазият, Киев ва Анқара ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик, шунингдек, дон бўйича келишув бўлади. 

Дон йўлаги бўйича келишувлар муддати 17 июлда тугайди. Россия томони келишувнинг Россияга тегишли қисми бажарилмаганлиги сабабли келишувларнинг амал қилиш муддатини узайтириш учун асослар йўқлигини маълум қилади.

Вильнюсда НАТО саммити 11-12 июль кунлари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ражаб Тойиб Эрдўған Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг