Зеленский Донбасс сценарийларини қайта кўриб чиқишни буюрди

Олам

image

Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишида Украина Президенти Владимир Зеленский тегишли органларга Донбассдаги вазиятни ҳал қилишнинг бешта сценарийсини кўриб чиқишни буюрди. Бу ҳақда бугун, 19 февраль куни бўлиб ўтган брифингда МДҲ котиби Алексей Данилов маълум қилди.

“2019 йил 5 декабрда қабул қилинган Донецк ва Луганск вилоятларининг ишғол қилинган ҳудудларига нисбатан бешта сценарий кўриб чиқилган қарорга қайтиш ҳолати мавжуд. Ҳозир яна ушбу бешта сценарий кўтарилди ва Президент тегишли тузилмаларга кўрсатма берди: буларнинг ҳаммасини кўриб чиқиш, агар керак бўлса, янги таҳрир ва қўшимчалар киритиш керак”, дейди Данилов.

Унинг сўзларига кўра, йиғилишда Украина Қуролли Кучлари Бош қўмондони Руслан Хомчак, Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов, ташқи разведка хизмати раҳбари Валерий Кондратюкнинг Донбассдаги вазиятга оид ҳисоботлари тингланган. Шунингдек, йиғилишда ошкор этилмаслиги керак бўлган бир қатор қарорлар қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Донбассдаги қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини текширишни буюрганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

131

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг