Зеленский Донбассдаги қўшинларнинг жанговар тайёргарлигини текширишни буюрди
World
−
03 February 2021 5517 1 minute
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳарбий қўмондонлик-назорат органлари ва ҳарбий қисмларнинг Донбассдаги ҳарбий операция зонасида вазифаларни бажаришга тайёрлигини текширишни буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбари девони маълум қилди.
“Текширувга Украина Президенти девони вакиллари, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ходимлари, Мудофаа вазирлиги ва Қуролли Кучлар жалб қилинган”, дейилади хабарда.
Текширувнинг асосий мақсадлари қаторига Мудофаа вазирлиги раҳбарияти ва Украина Қуролли Кучлари қўмондонлиги томонидан куч ишлатиш зонасидаги бўлинмаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирларнинг самарадорлигини аниқлаш киритилган. Бундан ташқари, у ерда тайёргарлик ҳолатига салбий таъсир кўрсатадиган омилларни аниқланиши керак.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August