Зеленский давлат тўнтариши қилишга уринаётганликда айбланди

Олам

image

Украинадаги "Ҳаёт учун” оппозиция платформасининг ҳамраиси, Рада депутати Юрий Бойко мамлакат Президенти Владимир Зеленскийнинг давлат конституциявий судига оид сўнгги қарорларини қаттиқ танқид қилди ва бу ишни давлат тўнтаришига уриниш, деб атади.

"Украинада давлатни тўнтаришга уриниш мавжуд, у конституция кафили, амалдаги Президент томонидан бошқарилади. Судьяларни ҳеч қандай сабабсиз ишдан бўшатиш конституцияни бузиш ҳисобланади. Мамлакатда сиёсий инқироз яқинлашмоқда", деди парламент аъзоси "НСН" телеканалига берган интервьюсида.

Бойко Украина раҳбарининг ҳаракатлари муддатидан олдин парламент сайловларига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Украина Конституциявий суди мамлакатда коррупцияга қарши баъзи нормаларни бекор қилишга қарор қилди. Украина Президенти девонида қарор ноқонуний деб топилган ва мамлакат манфаатларига мос келмаган. 

30 октябрь куни Зеленский Олий Радага конституциявий суднинг амалдаги таркибининг ваколатларини тугатиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этди. Суд раҳбари президентнинг ташаббусида конституциявий тўнтариш аломатлари борлигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский

Баҳолаганлар

255

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг