Зеленский Буюк Британияга борди

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Украина Президенти Владимир Зеленскийни қабул қилди. Бу ҳақда Сунак ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Президент Зеленский Буюк Британияга хуш келибсиз”, деб ёзган Сунак Twitter'да.

У саҳифасига Зеленский билан аэропортда тушган суратини жойлаган.

“Sky News”га кўра, Зеленский ташрифи чоғида Сунакдан ташқари Британия қироли билан ҳам учрашиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, у мухолифатдаги Лейбористлар партияси етакчиси Сайрус Стармер ва жамоатлар палатаси спикери Линдси Хойл, шунингдек, бир қатор бошқа британиялик сиёсатчилар билан ҳам учрашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия Зеленский Риши Сунак

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг