Зеленский Бош вазирни танлади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Бош вазир лавозимига ўз маъмурияти раҳбарининг ўринбосари Алексей Гончарук номзодини кўрсатди. Бу ҳақда “Украинская правда” нашри хабар берди.

Ҳозирда амалдор Зеленскийнинг иқтисодий масалалар бўйича амалий ташрифлари ва йиғилишларида унга ҳамроҳлик қиляпти. Президент администрациясига уни офис раҳбари Андрей Богдан олиб келган.

Гончарукнинг мутахассислиги юрист. 2015 йилдан бери у мустақил эксперт-таҳлилий марказни бошқаради. Ташкилот Европа Иттифоқи томонидан тузилган ва молиялаштириб борилади. Марказнинг мақсади Украинада бизнес юритиш ва инвестицион жозибадорлигини ошириш.

Аввал Гончарук Арсений Яценюк ҳукуматида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Степан Кубивнинг маслаҳатчиси ва Экология вазири Игорь Шевченконинг штатдан ташқари маслаҳатчиси бўлган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг