БМТ Бош котиби Киевда Зеленский билан учрашди

Олам

image

Бугун, 28 апрель куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский ва Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба билан учрашди. Бу ҳақда Зеленский Twitter'даги саҳифасида хабар берди.

“Бугун мен Киевда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашдим. Украинага хуш келибсиз! Сизнинг мамлакатимизга мана шу оғир дамда келганингиз жуда муҳим”,  деб ёзиб қолдирди Зеленский.

БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, Владимир Зеленский билан Мариуполдан эвакуация масаласини қизғин муҳокама қилинган.

“Биз Азовсталдан одамларни эвакуация қилиш учун қўлимиздан келганини қилмоқдамиз”, деди у.

Гутерриш Мариуполдаги вазиятни инқироз ичидаги инқироз деб атади.

Шунингдек, БМТ Бош котиби ташкилот Мариуполдан тинч аҳолини Россия ва Украина билан эвакуация қилишни ташкил этиш устида ишлаётганини айтди.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 26 апрель куни Гутерриш Москвада Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан музокаралар ўтказди ва Россия Президенти Владимир Путин томонидан қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг