Зеленский БМТ Бош Ассамблеяси йиғилишида масофадан туриб қатнашади
Олам
−
16 Сентябрь 2022
3752Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси Украина Президенти Владимир Зеленскийга йиғилишда масофадан туриб сўзлаш ҳуқуқини берди, бироқ қолганларга бундай ҳуқуқ берувчи тузатишни рад этди. БМТ Бош Ассамблеяси томонидан бугун, 16 сентябрь куни ўтказилган овоз бериш натижалари шундан далолат беради.
Зеленскийга масофадан туриб сўзлаш ҳуқуқини берувчи қарорни 101 давлат ёқлаб овоз берди, етти давлат қарши чиқди, 19 давлат бетараф қолди.
Беларусь томонидан таклиф этилган ва Россия томонидан қўллаб-қувватланган, нафақат Зеленскийга, балки хоҳловчи барча делегация раҳбарларига масофадан туриб гаплашиш ҳуқуқини берувчи тузатишга 23 давлат овоз берди, 23 давлат қарши, 27 давлат бетараф қолди.
Тузатиш қабул қилинмади.
Зеленскийнинг нутқи 21 сентябрга белгиланган. Ҳужжатга кўра, у ўз нутқининг видеоёзувини тақдим этиши керак бўлади.
Россия, Беларусь, Шимолий Корея, Куба, Никарагуа, Сурия ва Эритрея Зеленскийга масофадан туриб гаплашиш ҳуқуқини беришга қарши чиқди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15