Зеленский асирдаги КХДР аскарларини Украина ҳарбийлари билан алмашмоқчи
Олам
−
15:09
2325Россиянинг Курск вилоятида украиналиклар томонидан қўлга олинган Шимолий Корея аскарлари сўроқ қилингандан сўнг Украина Президенти Владимир Зеленский украиналик маҳбуслар билан алмашиш шарти билан уларни ватанига қайтаришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Шимолий кореялик биринчи марта қўлга олинган аскарлардан ташқари, албатта, бошқалари ҳам бўлади. Бу вақт масаласи. Ким Чен Ин бизнинг Россияда ҳибсда бўлган ҳарбийларимиз билан алмашишга тайёр бўлса, ўзининг одамларини унга топширишга тайёрмиз”, деб ёзди у.
Шунингдек, у шимолий кореялик аскарлар ўз ватанига қайтишни хоҳламаса, улар учун бошқа имкониятлар бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.
“Хусусан, уруш ҳақидаги ҳақиқатни Кореяда тарқатиш орқали тинчликни тарғиб қилмоқчи бўлган кореяликлар бундай имкониятга эга бўлишади”, деди Президент.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украина Қуролли кучлари биринчи марта икки шимолий кореялик ҳарбийни асирга олганини тасдиқлаган эди. Унинг сўзларига кўра, жароҳатланган шимолий кореялик аскарларга ёрдам кўрсатилган ва улар Киевга олиб борилган. Улардан бирини махсус кучлар, иккинчисини эса украиналик десантчилар тутиб олган.
LiveБарчаси
Эрдўған Тотлисас билан қўшиқ куйлади.
12 Январь
Индонезияда Ибу вулқони ҳаракатга келди.
12 Январь