Зеленский АҚШга раҳмат айтди

Олам 5756
image
-

Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШга Киевга янги ҳарбий ёрдам пакети учун миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Украина раҳбари кеча, 4 ноябрь куни Twitter’да ёзган. 

“АҚШ Президенти Жо Байден ва Америка халқига яна 400 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети учун раҳмат, Украина тупроғини озод қилишимизга ёрдам берадиган зирҳли машиналар учун. Биз бу чексиз ёрдамни қадрлаймиз!”, деб ёзган давлат раҳбари. 

Аввалроқ АҚШ Мудофаа вазирлиги Украинага янги 400 миллион долларлик мудофаа ёрдами пакетини ажратган эди. Бу ҳақда кеча, 4 ноябрь куни Пентагон матбуот котиби Сабрина Сингх брифингда маълум қилди. 

Янги пакет HAWK зенит-ракеталарини кейинчалик Украинага топшириш учун уларни модернизация қилиш учун маблағ ажратишни назарда тутади. 

Бундан ташқари, Украинага яхшиланган оптика, алоқа ва зирҳларга эга 45 та янгиланган Т-72Б танклари, шунингдек, 1100 та Phoenix Ghost тактик учувчисиз учоқлари, 40 та зирҳли дарё қайиқлари, хавфсиз алоқа тизимлари ва кузатув тизимлари етказиб берилади. 

Шунингдек, 250 та М1117 зирҳли хавфсизлик техникасини модернизация қилиш ва ўтказилган техниканинг жанговар тайёргарлигини сақлаш ва хизмат кўрсатиш учун ҳам маблағ ажратилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 155
Рейтинг: 3
t
×