Зеленский 198 кишига санкция киритди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 198 кишига, жумладан, режиссёр Андрей Кончаловский, телебошловчи Анжелина Вовк, жамоат арбоби, (тан олинмаган) Луганск халқ республикасининг Россиядаги собиқ элчиси Родион Мирошник, шунингдек, бир қатор россиялик ҳарбий мухбирлар ва журналистларга нисбатан санкциялар қўллаш ҳақидаги қарорини амалга ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 

“Украина Конституциясининг 107-моддасига мувофиқ қарор қиламан: Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 2023 йил 15 январдаги “Шахсий махсус иқтисодий ва бошқа чекловчи чораларни қўллаш ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори кучга кирсин”, дейилади Президент фармони матнида. 

Украинада Ҳужжат эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга кирди. 

Иловага кўра, жами 198 кишига нисбатан санкциялар қўлланилган. Улар орасида ҳарбий офицерлар Семён Пегов ва Юрий Котенок, телебошловчилар Дмитрий Губерниев, Руслан Осташко, Евгений Рожков, Борис Корчевников ва Екатерина Березовская, журналистлар Павел Зарубин, Марина Ахмедова, Андрей Стариков, Анастасия Попова, Владимирна Кобяков, Маряна Наумова, Антон Степаненко, Вадим Такменев, Владимир Корнилов, шунингдек блогер Дмитрий Пучков, публицист Николай Стариков, Москва давлат университети телевидение олий мактаби декани Виталий Третьяков, продюсер Яна Рудковская, актёрлар Егор Бероев ва Эвелина Бледанс, қўшиқчи Юрий Лоза ва Москва вилоятининг собиқ губернатори Борис Громов бор. 

Янги рўйхатга Россия фуқаролари, шунингдек, украиналиклар – журналист ва телебошловчи Диана Панченко, сиёсатшунос Василь Вакаров, ёзувчи Владимир Сергиенко, шунингдек, беларуслик журналист Григорий Азаренок ва Беларуснинг СТВ телеканали бош директори Александр Осенко киради.

Санкциялар 10 йил муддатга қўлланилади ва бошқа нарсалар қаторида ҳисобларни блоклаш, иқтисодий ва молиявий мажбуриятларни тўхтатиб туриш, маданий алмашинув ва ҳамкорликни тўхтатиш, Украинага киришни тақиқлаш, Украина давлат мукофотларидан маҳрум қилиш ва бошқаларни ўз ичига олади. 

Аввалроқ, 7 январь куни Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қарорини имзолаган эди. Ҳужжат билан 117 кишига, россиялик маданият арбобларига, жумладан, режиссёр Никита Михалков ва қўшиқчи Филипп Киркоровга қарши санкциялар қўлланилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made