Зеленский ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни узайтирди
Олам
−
05 Февраль
2921Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини 2025 йил 8 февралдан 9 майгача навбатдаги узайтириш тўғрисидаги қонунларни имзолади. Бу ҳақда Президент офиси хабар берди.
Зеленский 14 январь куни Украинада ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини Олий Радага тақдим этган, 15 январда эса парламент тегишли қонун лойиҳаларига овоз берган.
Президент таклифига кўра, Олий Рада 2022 йил февралидан мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни давом эттиради. Шундай қилиб, Украинада Россия Федерацияси билан можаро бошланганидан бери деярли 3 йил давомида ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик давом этмоқда.
LiveБарчаси