Зеленский ҳамдардлик билдирди. Авиаҳалокат қурбонлари сони аниқ бўлди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Теҳрон яқинидаги самолёт ҳалокатида қурбон бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди. 

“Яқин Шарқдан қўрқинчли хабар. Бугун тонгда Теҳрондаги Имом Ҳомайний халқаро аэропортидан учган “Украина халқаро ҳаво йўллари” авиакомпаниясининг йўловчи самолёти аэропортдан унча узоқ бўлмаган ерда қулади. Дастлабки маълумотларга кўра, барча йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган. Бизнинг элчихона фожиа тафсилотлари ва қурбонлар рўйхатини аниқлаштиряпти. Барча йўловчи ва экипаж аъзоларининг яқинларига ҳамдардлик билдираман”, деган Зеленский ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бугун, 8 январь куни тонгда Эронда Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради. Натижада ҳаво лайнерида бўлган ҳеч ким омон қолмади.

Ҳалокат бўйича расмий Киев берган маълумотга кўра, самолётда жами 177 киши шундан, 168 нафар йўловчи ва 9 нафар экипаж аъзоси бўлган. Эрон ОАВ ва масъул идоралари берган маълумотда йўловчилар сони 167 нафар бўлгани таъкидланганди.

Владимир Зеленский кўрсатмаси билан Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши ҳузурида Boeing 737 самолёти ҳалокати муносабати билан тезкор штаб тузилди.

Штаб таркибига Украина Бош вазири, Ташқи ишлар вазири, Мудофаа вазири, Ички ишлар вазири, Украина Хавфсизлик хизмати раиси, Украина ташқи разведка хизмати раиси, Фавқулодда вазиятлар бўйича Украина давлат хизмати раиси киритилди.

Зеленский тезкор штабга раҳбарликни Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Даниловга топширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Украина авиаҳалокат

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг