Зеленский ҳам шу ойда АҚШга боради
Олам
−
02 Сентябрь 2023
4902Украина Президенти Владимир Зеленский шу ой АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрига боради. Бу ҳақда кеча, 1 сентябрь куни Албаниянинг БМТдаги доимий вакили Фарид Хўжа маълум қилди.
Фарид Хўжанинг айтишича, Зеленский БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталигида иштирок этади ва унда нутқ сўзлайди. Унинг АҚШга сафари дастури аллақачон тасдиқланган. Украина раҳбари БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва кўплаб давлатлар етакчилари билан учрашиши кутилмоқда.
Маълумот учун, сентябрь ойида БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилиш АҚШдан Албанияга ўтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун Нью-Йоркка бориши айтилганди. АҚШ Президенти Жо Байден эса Марказий Осиё давлатлари раҳбарларини, хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни БМТ Бош Ассамблеясининг юқори даражадаги ҳафталиги доирасида C5+1 форматидаги учрашувга таклиф қилганди.
LiveБарчаси