Зеленская эрининг кейинги муддатга президент бўлишини истамайди
Олам
−
02 Декабрь 2023
6901Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Елена Зеленская турмуш ўртоғининг яна бир муддатга президент этиб сайланишини хоҳламайди. Бу ҳақда у “The Economist” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Зеленская билан сентябрь ойида гаплашган “The Economist” бош муҳаррири Занни Минтон Беддоуснинг сўзларига кўра, биринчи хонимнинг Украина Россия билан урушда ғалаба қозонишига ишончи комил. Шундан сўнг, Зеленская унинг оиласи яна бирга бўлиши, у ва эри қандай яшашни ўйлаб топиши кераклигини айтган.
“[Украина ғалабасидан кейин] биз эрим ва болаларим билан доимо бирга яшаймиз. Бу [уруш тугаганидан] кейин биз таътилга чиқамиз ва бирор жойга борамиз. Қаерда бўлса ҳам бирга бўламиз. Фақат тўрттамиз. Шундан сўнг биз - у ва мен - бундан кейин нима қилишимиз ҳақида ўйлаймиз. Чунки мен унинг кейинги муддатга ёки кейинги икки муддатга президент бўлишини истамайман, бу мумкин эмас. Эҳтимол, биз янги нарсаларни ўйлаб топишимиз керакдир”, деган Зеленская.
Маълумот учун, Украинада президентлик сайловлари 2024 йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган эди. 2023 йил август ойи охирида Владимир Зеленский агар уруш даврида сайловлар ўтказилса, янги президентлик муддатига ўз номзодини қўйишга тайёрлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 30 ноябрь куни Украина Олий Радаси раҳбарияти, фракциялари ва гуруҳлари навбатдаги сайловлар – президентлик ва парламент сайловлари ҳарбий ҳолат тугагандан кейингина ўтказилиши ҳақидаги баёнотни имзолаганди.
LiveБарчаси