“Здравствуйте”. Пашинян ва Алиев ўзаро қўл бериб кўришмади
Олам
−
11 Январь 2021
9707Аввал хабар берганимиздек, Россия пойтахти Москва шаҳрида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Арманистон Республикаси Бош Вазири Никол Пашинян иштирокида Тоғли Қорабоғ масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтмоқда. Эътиборли жиҳати, унда Илҳом Алиев ва Никол Пашинян ўзаро қўл бериб кўришмади. Улар музокара столига ўтираётган пайт бир-бирига рус тилида “здравствуйте” дейиш билангина чекланган.
Кремльга кўра, кун тартибига 2020 йил 9 ноябрдаги Озарбайжон, Арманистон ва Россия раҳбарларининг Тоғли Қорабоғ тўғрисидаги Баёнотини амалга ошириш борасидаги ишлар, минтақадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича кейинги қадамлар, ҳарбий операциялардан зарар кўрган ҳудудлар аҳолисига ёрдам бериш, шунингдек, савдо-сотиқни блокдан чиқариш ва ривожлантириш ҳамда иқтисодий ва транспорт алоқалари киритилган.
“Қорабоғ бўйича келишувлар изчил амалга оширилмоқда. У ердаги вазият эса, тинчлигича қолмоқда, 48 минг қочқин аллақачон минтақага қайтиб келган”, дейди Путин сўзи бошида.
Путиннинг таъкидлашича, Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг махсус уч томонлама гуруҳи Қорабоғдаги савдо-иқтисодий алоқаларни блокировка қилиш масалалари билан шуғулланади.
LiveБарчаси