Ўзбекистонда ҳисобварақ-фактуралар тўлиқ электронлаштирилади
Жамият
−
15 Февраль 2019
7007Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси жойлаштирилди, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси.
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш таклиф этилган. Хусусан,
- 2019 йил 1 апрелдан бошлаб қўшилган қиймат солиғи тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар учун;
- 2019 йил 1 октябрдан бошлаб республикадаги барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ҳисобварақ-фактураларни электрон расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш тизими жорий этилади.
Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий-ахборот маркази давлат унитар корхонасини электрон ҳисобварақ-фактураларни марказлаштирилган ҳолда сақланиши, операторлараро узатилиши ва ҳисоби юритилиши бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши мумкин.
Таъкидлаш керакки, шу вақтга қадар товар-моддий бойликларни сотиб олишда қоғозли ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланилар, уларни узоқ сақлаш, зарур пайтда тезкор излаб топишда ортиқча вақт сарфланар эди. Эндиликда корхонадан туриб бошқа ташкилотларга ҳисобварақ-фактураларни тезкор тарзда жўнатиш мумкин. Бунинг учун электрон калит ва интернетга уланган компютер бўлса кифоя.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида ҳамда Навоий ва Сирдарё вилоятлари ҳудудида ҳисобварақ-фактурани тажриба тариқасида электрон усулда жорий этиш йўлга қўйилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь