Ўзбекистон ва Тожикистонни ўзаро боғловчи яна бир назорат-ўтказиш пункти ишга тушди

Жамият

image

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги яна бир ўтказиш пункти иш бошлади. Сурхондарё вилояти Узун тумани “Боғдара” қишлоғида “Боботоғ” чегара божхона пунктининг очилиш маросими бўлиб ўтди. 

Бу ерда истиқомат қилувчи аҳоли қўшни давлат бўлса-да, шундоққина ёнгинасида, чақирса овози етгудек масофада яшаётган қавму-қариндошларининг ҳолидан хабар олиш учун 110 км олисдаги “Сариосиё” чегара-божхона постига боришар, Тожикистон бўйлаб эса яна 40-50 км. йўл босишар эди.

Постда жисмоний шахслар, товар ва транспорт воситаларининг қисқа муддатда ва самарали равишда божхона назоратидан ўтказиш учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Бу борада 300 млн сўмлик бунёдкорлик ишлари  амалга оширилган. Постга элтувчи йўлларга асфальт ётқизилиб, ёритгичлар ўрнатилган, ён-атроф кўкаламзорлаштирилган. 

Шунингдек, бу ерда чегарачилар, ўсимликлар карантини, санитария эпидемиология, ветеринария назорати мутахассислари, суғурта хизматларини кўрсатиш шароит яратилган. 

Шу куни “Боботоғ” назорат ўтказиш пунктига туташ ҳудудда Тожикистон Республикасининг “Ҳисор”чегара-божхона пости ҳам иш бошлади. Эндиликда чегарадош ҳудудларда мунтазам борди-келди алоқалари йўлга қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Тожикистон

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг