“Ўзбекистон почтаси”да янги раҳбарлар иш бошлади
Жамият
−
25 Февраль 2019
6537Бугун, 25 февраль куни “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг ижро аппаратида янги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, Рустам Дадамуҳамедов “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг молия бўйича директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
Бунга қадар у Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Иқтисодиёт ва тарифлар бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
Шунингдек, Отабой Раҳимов “Ўзбекистон почтаси”нинг ишлаб чиқариш бўйича директори вазифасини вақтинча бажарувчи, Бахтиёр Ҳошимов – почта хавфсизлиги бўйича директор вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
LiveБарчаси