Ўзбекистон эртага халқаро қарз бозорида дебют қилади

Жамият

image

Эртага, 14 февраль куни Ўзбекистон еврооблигациялари дебютини ўтказади. Биринчи марта 1 млрд АҚШ доллари миқдорида облигациялар жойлаштирилади. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Облигация чиқарувчи – Ўзбекистон диққатини қайтариш муддати 5 ва 10 йиллик қимматли қоғозлар жойлаштиришга қаратган. Ташкилотчилик вазифасини аввал айтиб ўтганимиздек JP Morgan, Citi ва Газпромбанк бажаряпти.

7-12 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги делегацияси Нью-Йорк, Бостон ва Лондонда роуд-шоу ўтказган. Инвесторларнинг талабномалари 1,5 млрд АҚШ долларидан ошиб кетган.

Молия вазири Жамшид Қўчқоров қатор фонд бошқарувчиларига 2020 йилда Ўзбекистон яна бир марта еврооблигациялар савдосини режалаштираётганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабрь ойида S&P и Fitch агентликлари Ўзбекистонга миллий ва хорижий валютада узоқ муддатли “ВВ” рейтингини берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

облигация қарз

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

1.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг