Ўзбекистон бозорларида резина тухумлар пайдо бўлдими?

Жамият

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бозорларида, хусусан, “Ўрикзор” савдо мажмуасида сунъий тухумлар сотилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. 

Шу сабабдан Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси огоҳлантиради, деб ёзмоқда ЎзА.

Мазкур ҳолат юзасидан кеча, 22 февраль куни “Ўрикзор” савдо мажмуасидаги дўконларда мониторинг, яъни парранда тухуми билан савдо қилувчи тадбиркорлар билан бирма-бир суҳбат ўтказилиб, савдо юритувчиларга санитария, хусусан тиббий дафтарчаларга эга бўлиш ҳамда маҳсулотларга бериладиган ветеринария маълумотларини тақдим этиш талаблари қўйилди.

Шунингдек, савдода бўлган тухумлардан намуналар олиниб, ҳар бир сотувчининг ўзи гувоҳлигида қисқа муддатли кўргазмали текширув ўтказилди. 

Хулосаларга кўра, текширув давомида тухум намуналари истеъмолга яроқли экани аниқланди. 

Савдо мажмуаси маъмурияти ВСЭЛ, ДСНЭМ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Муниципал активларни бошқариш маркази” ДУК томонидан ўзаро ахборот алмашишга келишиб, назорат кучайтирилди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

сунъий тухум Ўрикзор савдо мажмуаси

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар