“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК янги самолётга эга бўлди

Жамият

image

Бугун, 11 март куни Тошкент халқаро аэропортига замонавий Airbus A320neo самолёти келиб қўнди. У Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси паркида шундай русумда пайдо бўлган илк лайнердир.

“Халқ сўзи online”нинг ёзишича, Airbus A320neo икки классли компоновкада ишланган бўлиб, 150 йўловчи (бизнес классда – 12 , эконом классда – 138 нафар)ни ташишга мўлжалланган. Янги самолёт CFM International компаниясининг LEAP-1A двигателлари ва аэродинамик хусусиятларини янада яхшилаш имконини берувчи фюзеляж конструкциясидаги замонавий ишланмалар туфайли олдингиларига нисбатан ёқилғини 20 фоиз кўпроқ тежайди.

Иқтисодий самарадорлиги юқори авиалайнернинг парвоз масофаси 4,5 мингдан 5 минг километргача узайтирилган. Бу “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпаниясига бутун Марказий Европа бўйлаб қатновларни амалга ошириш имконини беради.

Самолёт салонининг замонавий дизайни парвоз давомида йўловчиларга максимал қулайлик яратади. Қулай ва кенг ўриндиқлар, ҳар бир йўловчи учун мўлжалланган индивидуал кўнгилочар дастурли мониторлар, алоқа ва Wi-Fi тизимлари, шунингдек, самолёт саҳнида ҳавони софлигини сақлаш ва тўғри тақсимланишини таъминловчи мукаммаллаштирилган кондиционер тизими парвоздан ўзгача завқ олишга сабаб бўлади.

Иккита Airbus A320neo самолётини етказиб бериш бўйича шартнома 2017 йилда МАК ривожланиш стратегияси ҳамда авиапаркни модернизация қилиш ва янгилаш дастурига мувофиқ имзоланган эди. Шу ойнинг охирида эса иккинчи самолётнинг келтирилиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси замонавий самолётлардан иборат авиапаркка эга. Авиаташувчининг барча қатновлари дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари – “Airbus” ва “Boeing” компанияларига тегишли Boeing-757/767, Boeing -787-8 Dreamliner, Airbus A320neo ҳаво кемалари ҳамда Boeing-767-300BCF юк самолётларида амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Ўзбекистон ҳаво йўллари Airbus A320neo

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг