Заргалик соҳасига 2029 йил 1 февралгача қўшимча имтиёз берилмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда заргарлик соҳаси учун 2029 йил 1 февралгача кенг имтиёзлар жорий этилмоқда. Эндиликда заргалик саноатида иш ўринлари сонига қараб, қимматбаҳо металл ва олтин харидида 1-4 фоизгача чегирмалар берилади. Бу ҳақда бугун, 13 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Раҳимжон Бобоев маълум қилди. 

Унинг қайд этишича, Ўзбекистонда заргарлик соҳасини ривожлантириш учун қатор Президент фармон ва қарорлари қабул қилинган бўлиб, улар янада такомиллаштириб борилмоқда. 

2025 йилда соҳа тадбиркорлари сони 3,6 баравар ошган, тайёр заргарлик маҳсулотлари экспорти эса 5,1 тоннага, қиймат ифодасида 439 млн долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 4,7 баробар ўсиш қайд этилган. 

Мажлисда кўрилган янги қонун лойиҳаси билан қимматбаҳо металлардан тайёрланган ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорати инспексиясининг хулосасини олиш назарда тутилмоқда.

Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳаси қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар,  улардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг ноқонуний айланмасини камайтиришга қаратилган.

Ярим тайёр заргарлик буюмларини Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш тартибини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг