Зангиотада уч йигит 18 яшар қизни пичоқлаб, каналга оқизиб юборди
Жамият
−
21 Апрель 2020
19692Тошкент вилоятининг Зангиота туманида уч йигит 18 яшар қизни бир неча марта пичоқлаб, каналга оқизиб юборди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса кеча, 20 апрель куни юз берган. Соат 3:00 ларда Зангиота тумани, “Қуёшли” маҳалласида 2003 йилда туғилган А.Қ. икки нафар шериги билан уларга олдиндан таниш бўлган 2002 йилда туғилган қиз К.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, ошхона пичоғи билан бўйин, қорин хамда танасининг турли қисмларига уриб, шу ердан оқиб ўтувчи “Туябўғиз” каналига ташлаб юборган. Сўнг ҳодиса жойидан яширинган.
К.Р. олган тан жароҳатларига қарамасдан, каналдан чиқиб, ўз уйига етиб борган ва яқинлари томонидан туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ҳамда унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шу куни А.К. ва бошкаларга нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “п” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Айбланувчилар қўлга олинган.
LiveБарчаси