Зангиотада 260 гектар ерни 400 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
3-саҳифа
−
03 Май
4165Тошкент вилоятида 260 гектар бўш ер майдонини 400 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Тезкор қидирув департаменти хабар берди.
1985 йилда туғилган “Чирчиқ шағал саралаш” МЧЖ директори бир фуқаро билан Юқори Чирчиқ туманида ғаллачилик-чорвачилик йўналишида ажратилган 260 гектар бўш ер майдонини 400 000 АҚШ долларига сотишга келишган.
Ушбу шахс ҳужжатларини кадастр идораларида ишловчи танишлари орқали пул эвазига тайёрлаб беришни ваъда қилиб, олдиндан бўнак тариқасида 40 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар қўлга олинганди.
LiveБарчаси