Зангиота “зам” ҳокими $15 500 пора билан ушланди 

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳокимининг маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси ва туман кадастр бўлими собиқ ходими 15 500 АҚШ доллар пора билан ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди. 

Қайд этилишича, Зангиота туман ҳокимининг маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси А.Ю. ва туман кадастр бўлими собиқ ходими У.А. билан олдиндан тил бириктириб, хусусий тадбиркор Р.нинг ишончига кирган. 

Шундан сўнг, улар тадбиркорга “Мевазор” МФЙда жойлашган 8 сотих ер майдонида турар-жой биносини қуриш учун рухсатнома олиб бериш ҳамда кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига ўтган йил давомида жами 15 500 долларни қўлга киритиб келган. Яна 1 000 долларини олган вақтида эса ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 март куни Бош прокуратура Зангиота тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ж.У. қидирувга берилганини маълум қилганди. 

Жиноят иши доирасида Зангиота тумани ҳокимининг ўринбосарига Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан айблов эълон қилиниб, сиртдан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қидирув эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг