Зангиота тумани ҳокимининг ўринбосари қидирувга берилди
3-саҳифа
−
30 Март 2022
14474Ижтимоий тармоқларда Зангиота тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ж.У. қидирувга берилгани хақида хабарлар таркалди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов изоҳ берди.
Қайд этилишича, ҳақиқатан ҳам Зангиота туман ҳокимияти мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167 ва бошқа моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида Зангиота тумани ҳокимининг ўринбосарига Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205 (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан айблов эълон қилиниб, сиртдан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда қидирув эълон қилинган.
Маълумот учун, Ж.У. лавозимидан озод этилган.
LiveБарчаси