Зангиота шифохонасида ковидга чалинган аёллар қанча фарзанд дунёга келтиргани маълум бўлди
Жамият
−
15 Октябрь 2021
4018Жорий йил бошидан бери Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусга чалиниб, даволанаётган ҳомиладор аёллар жами 377 нафар чақалоқ дунёга келтирди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарда таъкидланишича, беморлар орасида 122 нафар ҳомиладор аёл бор. Кеча, 14 октябрь куни шифохонада 2 нафар чақалоқ дунёга келган. Йил бошидан буён эса Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонасида янги туғилган болалар сони 377 нафарга етган.
Қайд этилишича, бугун, 15 октябрь ҳолатига кўра, шифохонада 1350 нафардан зиёд бемор муолажа олмоқда. Улардан 39 нафари ўта оғир, 219 нафари оғир, 933 нафари ўрта оғир ҳолатда. Шунингдек, жонлантириш бўлимида 170 нафар бемор шифокорнинг доимий назорати остида.
Маълум қилинишича, болалар ўртасида ҳам касалликка чалиниш кўрсаткичлари юқори. Муассасада 18 ёшгача бўлган 167 нафар ўғил-қиз (жами беморларнинг 12,3 фоизи) даволанмоқда. Улардан уч нафари эса айни пайтда жонлантириш бўлимида.
LiveБарчаси