Замонавий дунёда унга ўрин йўқ – Гутерриш дунё давлатларини терроризмга қарши курашга чақирди
Олам
−
19 Октябрь 2022
3982Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш дунёнинг барча давлатларини терроризмга қарши курашишга ва бу курашни устувор вазифага айлантиришга чақирди. Бу ҳақда бугун, 19 октябрь куни Бош котиб Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида нутқ сўзлади.
“Терроризмга қарши кураш Ер юзидаги ҳар бир давлат учун глобал устувор йўналиш бўлиши керак. Терроризмга қарши кураш Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг асосий устувор йўналишидир”, деган Гутерриш.
Ҳиндистонда сафарда бўлган БМТ Бош котиби 2008 йил 26 ноябрь куни Мумбайда содир этилган теракт қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Ўшанда Покистондан моторли қайиқларда келган жангарилар шаҳарда қатор ҳужумлар уюштирди, 166 киши, жумладан, чет эл фуқаролари ҳужум қурбони бўлди.
Гутерриш терроризм мутлақ ёвузлик эканлигини ва ҳеч қандай баҳона ёки норозилик терроризмни оқлай олмаслигини таъкидлади.
“Замонавий дунёда унга ўрин йўқ. Тарихдаги энг ваҳший террорчилик актларидан бири содир бўлган, оқибатда 166 киши ҳалок бўлган бу ерда эканлигим мени қаттиқ ҳайратда қолдирди”, дея қўшимча қилди Бош котиб.
Шунингдек, у ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва Ҳиндистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди.
2022 йил 20 октябрь куни Гужарат штатида БМТ Бош котиби Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан биргаликда LiFE (Lifestyle for Environment) миссиясининг буклети, логотипи ва шиорини тақдим этади, ҳаракатнинг мақсади: Ерга зарар келтирмайдиган турмуш тарзини олиб боринг. Life миссияси Ҳиндистоннинг БМТ ва бошқа халқаро платформаларда иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатларини намойиш этиш ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишни тезлаштириш бўйича ташаббуси бўлади.
Бундан ташқари, БМТ Бош котибининг Ҳиндистонга ташрифи дастуридан Ташқи ишлар вазири Субраманьям Жайшанкар билан учрашув ўрин олган бўлиб, унда томонлар бир қатор масалаларни, жумладан, Ҳиндистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича қадамларни муҳокама қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь