Юзингни ёп, маҳрам билан юр, энди “овозинг ўчсин”... “Толибон”дан аёлларга янги тақиқ
Олам
−
01 Май 2023
10223“Толибон”нинг Ғазни вилоятидаги Ахборот ва маданият бошқармаси барча оммавий ахборот воситаларини аёллар овози билан ёзилган тижорий эълонларни эфирга узатмаслик ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “8ам.медиа” нашри хабар берди.
Унда айтилишича, “Толибон” маҳаллий ОАВлари бу тартибни бузса, уларга нисбатан жиддий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилади. Шунингдек, Ғазни вилоятида дастур пайтида аёлларга қўнғироқ қилишга ҳам тақиқ қўйилган. Ҳозирда вилоят оммавий ахборот воситаларида ишловчи аёллар тақиқ ортидан уйда экани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача афғонистонлик аёлларга нисбатан бир қатор чекловлар жорий қилинган эди. Афғон аёлларининг БМТ идораларида ишлаши, эркак шифокорларга бориши, тўйхоналар фаолияти, университет ва мактабда таълим олиши, шифохонага ёлғиз бориши ва уларнинг истироҳат боғига бориши тақиқланган. Шунингдек, аёлларга очиқ ҳаводаги ресторанларга кириш ва Рамазон ҳайитида ҳам кўчага чиқиш ман этилганди.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь