“Ювентус” жазоланди

Спорт

image

Италия федерал суди Туриннинг “Ювентус” клубидан 15 очко олиб ташлаш бўйича қарор қабул қилди. Клуб бир қанча молиявий фирибгарлик ҳолатларини содир этгани маълум бўлди.

Қайд этилишича, “Ювентус”нинг трансферлар асл нархини яшириш ва футболчилар маошини камроқ кўрсатиш каби камчиликлари исботланган. Шунингдек, суд томонидан клуб вице-президенти Павел Недвед 8 ойга футболдан четлатилди. 

“Ювентус” турнир жадвалида 3-поғонадан 10-ўринга тушиб кетди. Ҳолат юзасидан туринликлар ўз расмий сайтида апелляция беришини маълум қилди. Лекин бир қанча таҳлилчилар клуб апелляция бермаслигини, сабаби жамоа шундоқ ҳам осон қутилганини ёзмоқда.

Таъкидлаш жоиз, “кекса сеньора” ҳисобидан 15 очко олиб ташлангач, клуб 22 очко билан кучли тўртликдаги ўрнини йўқотди. Бу ҳолат эса жамоанинг келгуси мавсумда еврокубокларда қатнашиш имкониятини кескин пасайтириб юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг