“Ювентус” футболчиси “Ferrari”да автоҳалокатга учради

Спорт

image

Бугун, 22 сентябрь куни Туриннинг “Ювентус” клуби футболчиси Артур Мело автоҳалокатга учради. Маълум қилинишича, футболчи ҳодисада айбдор эмас ва жиддий оқибатларга олиб келмаган. 

25 ёшли бразилиялик футболчи “Ferrari” русумли автомобилда бўлган. Ҳалокатнинг ҳеч бир иштирокчиси жиддий жароҳат олмаган. Футболчининг ўзи автоҳалокатда айбдор эмас, фақат автомобилларга зарар етган холос. 

Хусусан, Артурга тегишли автоуловнинг фараларидан бири синган. Бразилиялик футболчи жорий йилнинг июль ойидан бери ўнг оёғидаги жароҳатни тикламоқда ва тиббий кўрикдан ўтиши керак эди.

Маълумот учун, “Барселона” собиқ футболчиси ўтган мавсумда “Ювентус” таркибида 32 ўйин ўтказган ва 1 та гол урган. Унинг туринликлар билан тузган шартномаси 2025 йилгача амал қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ювентус Автоҳалокат Турин Ferrari Артур Мело

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг