“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду бешта тиббий мослама сотиб олди
Спорт
−
28 Март 2020
6432Туриннинг “Ювентус” клуби футболчиси Криштиану Роналду Мадейра (Португалия мухтор ҳудуди) соғлиқни сақлаш ва фуқаро мудофааси идорасига бешта механик шамоллатиш мосламаларини совға қилди. Бу ҳақда минтақа соғлиқни сақлаш ва фуқаро мудофааси котиби Педро Рамос маълум қилди.
Шунингдек, Педро Рамос Криштиану Роналду ва соғлиқни сақлаш идоралари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатилганлигини, томонлар алоқада эканлигини таъкидлади.
Маълумот учун, Португалияда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар 4268 нафарни ташкил этса, 76 киши вирусдан вафот етди. Хабарингиз бор, "Ювентус" клубининг уч нафар футболчисида коронавирус пандемияси аниқланганидан сўнг Криштиану Роналду Португалияга оиласи билан кўчиб борган ва айни дамда карантинда сақланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 590 506 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 26 952 киши вафот этди. Касалланганларнинг 132 471 нафари вирусдан буткул фориғ бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь