“Юнайтед” “Аякс” футболчиси Антони учун қанча таклиф қилмоқчилиги маълум бўлди

Спорт 1425
image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Аякс” жамоаси футболчиси Антони Матеус дус Сантус учун 94 миллион евро таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда “O Globo” нашри хабар бермоқда. 

Манбага кўра, инглиз клуби бразилиялик футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Шу билан бирга, Амстердам клуби аллақачон МЮнинг 80 миллион евролик таклифини рад этишга ҳам улгурган. "Аякс" Антонини 100 миллион евродан қимматроққа сотишга тайёр.

Жамоа бош мураббийи Алфред Схройдер бор этиборини “Аякс”га қаратмаган футболчиларни жамоада олиб қолмаслигини айтиб, бразилиялик футболчини таркибдан чиқариб юборди.

Қайд этилишича, футболчи яқинда орада “Аякс” жамоасида машғулот ўтказмаган, бу эса клуб раҳбариятидан норозилигига сабаб бўлган. Антони бу ҳаракатларини мушакдаги оғриқлар билан изоҳлаган.

Маълумот учун, ўтган мавсумда 22 ёшли футболчи Нидерландия чемпионатининг 22 ўйинида 8 та гол урган ва 4 голли узатмага амалга оширган. “Тransfermarkt” портали бразилиялик иқтидор эгасини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 2.9
t
×