Йўлкиралар ошмайди –Тошшаҳартрансхизмат

Жамият

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида мунтазам ҳаракатланадиган 32 йўналишдаги автобусларда чекланган тарифлар бўйича йўловчилар ташишни брутто-шартнома асосида ташкил этиш ва молиялаштириш тизимига босқичма-босқич ўтказиш белгилангани ҳақида хабар берган эдик. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ матбуот хизмати бу йўлкира нархига таъсир кўрсатмаслигини айтиб, қўшимча баёнот бериб чиқди.

“17т, 20, 73, 86, 98, 101, 146, 140 130,129, 116, 82, 68, 63, 61, 55, 52, 45, 43, 41, 39, 9т, 8, 125, 151, 133, 138, 153, 154, 181, 183, 104-сонли автобус йўналишлари брутт- шартнома тизимига ўтказилган, автобусларда йўл ҳақи ўзгаргани, ёхуд тариф сиёсати ишга туширилгани ҳақида маълумот берилмаган. Жамоат транспорти ҳисобланган автобусларда йўл ҳақи учун тўлов ҳозирда 1400 сўм”, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошйўловчи УК бўлим бошлиғи Ирода Исмоилова ЎзА’га берган интервьюсида жорий йилнинг май ойи охирига қадар жамоат транспорти воситаларларида қатновчи йўловчилар учун тўлов таърифлари ўзгаришини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Йўлкира

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг