Юлдузли таркибга эга Португалия ва Франция мағлубиятга учради 

Спорт

image

21 мартга ўтар кечаси Европа Миллатлар лигаси чорак финалидан ўрин олган Дания-Португалия, Хорватия-Франция, Италия-Германия ва Нидерландия-Испания терма жамоалари ўртасида ўйинлар бўлиб ўтди.

Хойлунднинг голи Данияга ғалаба келтирди

Европа Миллатлар лигаси чорак финал доирасидаги энг сенсацион натижалардан бири Данияда қайд этилди ва унда мезбон Дания юлдузли таркибга эга Португалияни 1:0 ҳисобида таслим этди. Ўйиннинг 78-дақиқасида майдон эгалари ҳужумчиси Расмус Хойлунднинг киритган ягона голи учрашув тақдирини ҳал қилди. Хойлунд мазкур голини Криштиану Роналдунинг услубида унинг кўз ўнгида нишонлади. Шу тариқа, Дания илк ўйинда ғалаба қозонди ва жавоб ўйинига яхши кайфиятда борадиган бўлди.

Мбаппе ва Дембелеси бор Франция камтаргина Хорватиядан мағлуб бўлди

Ушбу ўйин олдидан яққол фаворит Франция терма жамоаси эди. Гарчи ўйин Хорватияда бўлса-да. Аммо хорватлар кучли рақибга қарши муносиб қаршилик кўрсатди. 26-дақиқада Анти Будимир ва 45+1-дақиқада Иван Перишичнинг киритган голлари якунда Хорватияга ғалаба келтирди. Модрич етакчилигидаги терма жамоа Париждаги жавоб ўйинига яхши кайфиятда борадиган бўлди.

Германиядан немисча камбек

Муҳташам “Сан-Сиро” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувнинг 9-дақиқасида Сандро Тонали италянларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи тайм бошида Тим Кайнденст ҳисобни тенглаштирган бўлса, 76-дақиқада Леон Горецка немисларга ғалаба келтирган голни киритди. Шу тариқа Германия терма жамоаси ўз уйида бўлиб ўтадиган ўйинга катта устунлик ҳозирлади.

Амстердамда жанговар дуранг

Амстердамда ўтган Нидерландия-Испания ўртасидаги ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди. Ўйиннинг 9-дақиқаида Нико Уильямс испанларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 28-дақиқада Коди Гакпо ҳисобни тенглаштирди. Иккинчи тайм бошида Тижжани Рейндерс нидерландларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада мезбонлар футболчиси Хато қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Асосий вақтга қўшиб берилган вақтда, яъни 90+3-дақиқада Микель Мерино Испанияни мағлубиятдан қутқариб қолувчи голга муаллифлик қилди. Шу тариқа, Испания ўз уйида бўлиб ўтадиган баҳсга хотиржам етиб келадиган бўлди.

Маълумот ўрнида, Миллатлар лигаси чорак финал жавоб ўйинлари Тошкент вақти билан 25 мартга ўтар кечаси 00:45 да бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дания-Португалия Хорватия-Франция Италия-Германия Нидерландия-Испания Европа Миллатлар лигаси чорак финали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг