Юк поезди 25 яшар йигитни уриб кетди
Жамият
−
12 Март 2019
8609Кеча, 11 март куни Фарғона вилояти Бувайда тумани “Бувайда-Поп” темирйўлининг 29-километри 3-пикетида ҳаракатланиб келаётган юк поезди бир кишини уриб юборди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Оғир тан жароҳати олган фуқаро ҳаётдан кўз юмди. Қурбон бўлган шахс Наманган вилоятининг Поп тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи 1993 йилда туғилган фуқаро М.М. бўлган.
“Қўриқланадиган темирйўл кесишмалари, ўтиш жойларида поезд, автомобиль ва йўловчилар ҳаракати туну кун назоратда бўлади ва бундай ҳалокатларга йўл қўйилмайди”, дейди вилоят ички ишлар бошқармасининг транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ҳуқуқбузарлик профилактикаси катта инспектори лейтенант Ж.Болтабоев. –
Қайд этилишича, мазкур ҳолатда ҳам фуқаро темирйўлнинг аҳоли маскани ҳудудидан ўтган қисмида, айнан темирйўл устидан юриб кетаётган бўлган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан эса тергов-суриштирув ишлари бошланган.
LiveБарчаси