Йўқотилган “права”ни тиклаш учун имтиҳон топшириш талаби бекор қилинди

Жамият

image
“Права”ни алмаштиришни онлайн қилиш режалаштириляпти north_east

“Права”ни алмаштиришни онлайн қилиш режалаштириляпти

Ўзбекистонда йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун имтиҳон топшириш талаби бекор қилинди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 20 июль куни қабул қилинган “Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда уларни имтиҳондан ўтказиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

Қарорда қайд этилишича, йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки унинг талони)нинг дубликати транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базасидан текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача амалда бўлган тартибга кўра йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати назарий ва амалий имтиҳонларни топширгандан, шунингдек, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари маълумотлар базаси текширилгандан сўнг бериларди. Ваколатли бўлим ҳужжатлари билан тасдиқланган ўғирлик, ёнғин, табиий офат ва шунга ўхшаш сабабларга кўра йўқотиш ҳолатлари бундан мустасно эди.

Маълумот учун, ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун кўрсатиладиган давлат хизмати нархи Ягона портал орқали топширилганда — 270 минг сўм, ИИВ ЙҲХХ томонидан кўрсатилганда — 300 минг сўмни ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳайдовчилик гувоҳномаси

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг