“Юқори мартабали амалдорлар алоқага чиқди”. Хорижлик таржимон “Ўткан кунлар” учун гонорарини олди

Жамият

image

Аввалроқ, Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романини инглиз тилига таржима қилган америкалик маданиятшунос Марк Эдуард Риз ҳануз таржима учун қалам ҳақини олмаганини айтиб, Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат йўллагани ҳақида хабар бергандик. 

Бугун, 20 октябрь куни Марк Эдуард Риз ўзининг Twitter саҳифасида муаммо ҳал бўлганини ҳамда гонорар тўлаб берилганини маълум қилди

“Азиз дўстларим, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги вақт фарқи билан узоқ тун ўтди, лекин мен билан Ўзбекистон ҳукуматининг юқори мартабали амалдорлари боғланишди ва менинг пул мукофотим муаммоси ҳал қилинди”, дея ёзган Риз.

Унинг қайд этишича, иш ҳақи тўлаб берилишининг 5 ойга чўзилиб кетишига ёш бир ходимнинг тажрибасизлиги сабаб бўлган. 

“Кичик ходим бу жараённи Ўзбекистон фуқаролиги бўлмаган шахс билан қандай расмийлаштиришни билмаган. Тажрибасизлик ва қатъиятсизлик сабаб иш ҳақини тўлаб бериш беш ойга чўзилиб кетди. Муаммони ҳал қилгани учун ҳукуматга раҳмат”, дея қайд этган Риз.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

435

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг