Юк машинаси ва микроавтобус тўқнашувида олти киши қурбон бўлди

Local

image

Бугун, 4 апрель куни Москва вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида олти киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда ТАСС Россия ФВВнинг Москва вилояти бошқармасига таяниб хабар берди.

“Домодедовада М-4 “Дон” автомобиль йўлининг 65-кмда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашди. Олти киши қурбон бўлди, яна икки нафари жароҳат олди”, дейилади хабарда.

Қай этилишича, жароҳатланганлар орасида бола ҳам бор.

Ҳалокат маҳаллий вақт билан соат 5:15 да юз берган. Ҳозирда воқеа жойида тезкор хизматлар ходимлари ўрганиш ишлари олиб боряпти.


Rate Count

59

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends